ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия барча мамлакатлар билан конструктив ҳамкорлик учун очиқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин чет эл мамлакатлари элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш чоғида маълум қилди.
“Таъкидлайманки, Россия истисносиз барча мамлакатлар билан конструктив ҳамкорлик учун очиқ, бирортадан яккаланмоқчи эмасмиз, бирортага нисбатан бир томонлама ва боз устида адоватли ниятимиз йўқ”, - деди Путин маросимда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия раҳбари чоршанба куни АҚШ, ЕИ, Сурия, Дания, Норвегия, Ироқ ва Абхазия каби хорижий давлатларнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.