ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Янгиланган Ўзбекистон Конституциясини қабул қилиш бўйича 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми бюллетени кўриниши маълум бўлди. Бу ҳақида МСК матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Референдум бюллетени, 30 апрель
© МСК
Референдум бюллетени кўриниши Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрелдаги 1223-сонли қарори билан тасдиқланган.
Қарорда айтилишига кўра, бюллетен оч кўк рангда бўлиб, унда “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?” деган матн киритилди ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилади.
Референдум бюллетени референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ референдум округи бўйича овоз берувчилар сонини, шу жумладан, референдум округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда чоп этилади.
Референдум бюллетларини референдум ўтказувчи участкаларга 17 апрелгача овоз берувчилар умумий сонининг 5 фоиз миқдорида, 27 апрелгача эса 95,5 фоиз миқдорида еказиб берилади.