ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 апрель куни имзоланган тегишли қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида имзоланган.
Ҳужжатга мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Ҳужжатда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тартибларнинг республика томонидан бажарилиши тўғрисида МДҲ органларига тегишли билдиришнома юбориш топширилган.