ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди.
Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар кўра, қуйидаги операциялар шубҳали деб топилади:
1 та аккаунт ёки электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 500 бараварига тенг (1 майдан 165 миллион сўм)ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;
1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;
5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;
5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;
1 та аккаунтдан (электрон ҳамёндан) мобил илова орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;
1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши.
Шубҳали операция - тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назоратни ўтказиш вақтида тижорат банкида унинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлигига шубҳа пайдо бўлган операция.