ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Тадбир 14 апрель куни бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибидан анъанавий тарзда 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ТИВлараро маслаҳатлашувлари якунлари ҳамда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишга доир масалалар ўрин олган.
“Халқаро хавфсизлик ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилмоқда”, - деди Захарова.