ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети (СПбПУ) ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ) Самарқандда Илмий-таълим технологик марказини очди. Бу ҳақда Россия университети матбуот хизмати маълум қилди.
Открытие Научно-образовательного технологического центра
© пресс-служба Санкт-Петербургского политехнического университета
Марказ виртуал, ойнали, қўшма лабораторияларни бирлаштирган бўлиб, СамДУ ҳудудида доимий фаолият юритади.
Расмий очилишдан олдин ҳам бу ерда материалларни қайта ишлаш технологиялари ва амалий физика лабораториялари ишлашни бошлаган. Яқин келажакда яна бир нечта тегишли йўналишларни қўшиш режалаштирилмоқда.
“Бир йил аввал биз университетларимиз салоҳиятини бирлаштириб, иккита лойиҳани амалга оширишга келишиб олдик: қўшма лабораториялар ва кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш. Ва аллақачон биринчи натижаларни олдик - бугун биз қўшма технологик марказ очмоқдамиз ва қўшма муҳандислик мактаби ўқувчиларига сертификатлар топширамиз”, - деди СПбПУ ректори Андрей Рудской.
Таъкидланишича, мактабда дарслар гибрид форматда ўтказилган.
открытие Научно-образовательного технологического центра
© пресс-служба Санкт-Петербургского политехнического университета
“Умид қиламанки, қўшма политехника муҳандислик мактабининг ўтказилиши ҳар йили ёрқин воқеа бўлиб, Самарқанд ва Санкт-Петербург учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўз олдимизга қўйган миссиямизни тўлиқ бажаришга имкон беради”, - деди Андрей Рудской.
Политехника университети СамДУга нафақат Россия ва Ўзбекистон, балки икки университет ўртасидаги алоқалар чуқурлигини акс эттирувчи фотокўргазмани ҳам олиб келган.
открытие Научно-образовательного технологического центра
© пресс-служба Санкт-Петербургского политехнического университета
Шу тариқа ташриф буюрганлар Политехника университетининг 125 йиллик тарихи билан яқиндан танишган.
СПбПУ ва СамДУ раҳбарлари ҳамкорликнинг тегишли йўналишларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилувчи, 2023-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик шартномаси ва “Йўл харитаси”ни имзолаган.