Намангандан Жиддага мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилди

"Centrum Air" янги Наманган — Жидда парвоз йўналишини очди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Намангандан Жиддага мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилди, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
"Centrum Air" маҳаллий авиакомпанияси янги Наманган — Жидда парвоз йўналишини очди.
Наманган — Жидда йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига 7-10 рейсгача Boeing 737 ва Airbus А320 русумидаги самолётларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Наманган-Жидда
"Centrum Air" — штаб-квартираси Тошкентда жойлашган, январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган Ўзбекистоннинг лоукостер авиакомпанияси. Бугунги кунда авиаташувчи паркида учта Airbus А320 ва иккита Boeing -737 мавжуд.