ОАВ: Дональд Трампни унга айблов қўйилгунга қадар ҳибсга олишди

Ҳибс собиқ президентга айблов қўйилгунга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп расмий жиҳатдан ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Ҳибс унга айблов қўйилгунга қадар давом этади. Трамп ярим соат ичида судни озод тарк этиши кутилмоқда.
Америка қонунчилигида ҳибсга олиш катта ҳакам қарори натижисида айблов қўйишнинг мажбурий қисми саналади. Ҳибсга олиш қамоққа жойлаштиришни англатмайди. Айбланувчи фақат айблов эълон қилинаётган пайтда ҳибсда бўлади.
Трамп илгари деярли барча ҳибс чоғидаги қўшимча процедуралар озод қилинган эди. Унинг қўлига кишан солинмайди, суратга олишмайди. Бармоқ излари олинган.