Тошкентдаги сув тошқини бартараф этилди – фото

Таъкидланишича, сўнгги йилларда сув тошиши кузатилаётган манзилларда кўрилган чоралар натижасида ўша ҳудудларда бундай ҳолатлар такроран кузатилмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Кеча, 2 апрель куни пойтахтда соат 12:30 дан бошланган кучли ёғингарчилик натижасида ойлик норманинг 20 ммгача (ойлик норма 60 мм) ёмғир ёғиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Cув тошқини бартараф этилди
Натижада Махтумқули кўчаси, Бунёдкор шоҳ кўчаси, Халқлар дўстлиги санъат саройи (тоннель таг қисми) олди, Жанубий вокзал олд майдони каби қатор манзилларда сув тошиши юзага келди.
Cув тошқини бартараф этилди
Қайд этилишича, 18:00 да тезкорлик билан ташкил қилинган гуруҳлар томонидан сув тошқини бартараф этилди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда сув тошиши кузатилаётган манзилларда кўрилган чоралар натижасида ўша ҳудудларда бундай ҳолатлар такроран кузатилмаган. Бу йўналишдаги ишлар давом этади.
Cув тошқини бартараф этилди
Шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.