ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия Давлат думасининг тегишли қўмиталари Россияда Халқаро жиноий суд (ХЖС) фаолиятини тақиқлашни назарда тузатишларни тайёрлашяпти. Бу ҳақда Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
Қайд этилишича, Володин қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишга тайёргарлик кўриш юзасидан йиғилиш ўтказган.
“Йиғилиш якуни бўйича Вячеслав Володин Давлат думасининг тегишли қўмиталари “Хавфсизлик тўғрисидаги” федерал қонунга РФ ва унинг фуқароларига қарши қаратилган Халқаро жиноий суд ва халқаро органлар фаолиятини мамлакатимиз ҳудудида тақиқловчи тузатишлар тайёрлаётганини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, бундай органлар қарорларини ижро этишга чақириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш тақиқлаш таклиф этилмоқда. Бу учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин.
“Бундан ташқари, халқаро органлар томонидан Россия қонунчилигига зид қарорлар қабул қилинган тақдирда Россия президентига Россия фуқароларини ҳимоя қилишга оид ваколатлар бериш таклиф қилинмоқда”, - дейилган хабарда.