ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 20-21 май кунлари Тошкентнинг "Янги Ўзбекистон" боғида ўтказилиши режалаштирилган "Жара" мусиқа фестивали қолдирилди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиларидан бири Эмин Агаларов маълум қилди.
"Тошкентда 20-21 май куни режалаштирилган "Жара" фестивали кўчирилади. Афсуски, дунёдаги ҳозирги вазият кенг кўламдаги мусиқий тадбирларни ўтказишга имкон бермайди", - дея ёзди Агаларов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Сотиб олинган чипталарни кассаларга қайтариш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фестивал Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилган эди. Унда HammAli & Navai, Jony, Егор Крид, Emin, Ани Лорак, Мари Краймбрери, Дискотека Авария, Иванушки International, Ольга Бузова, Artik & Asti, Ваня Дмитриенко, Mia Boyka, Люся Чеботина, Хабиб, Звонкий, Karna.v, Dabro, Натан, Миша Марвин, Mary Gu каби машҳурлар чиқиши кутилаётган эди.
Sputnik Ўзбекистон - “Жара” мусиқа фестивалининг ахборот ҳамкори.