ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
68 килограммгача вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди.