ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тахмина Икромова кўпкураш йўналишида шоҳсупага кўтарилди.
У 4 машқ якуни бўйича 124 550 балл жамғаришга эришди ва бу унга бронза медалини тақдим қилди:
Стилиана Николова (Болгария) – 131 300;
Сафия Рафаэли (Италия) – 128 750;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 124 550.