Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кунда 11 та Украина дронини уриб туширди

Бир кун ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 11 та дронини йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган кун давомида 11 та Украина дронини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Бир кун ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Донецк Халқ Республикасининг Владимировка, Кирилловка, Верхнеторецкое, Луганск Халқ Республикасининг Новокраснянка, Варваровка, Кременная ва Херсон вилоятининг Новая Каховка, Харьков вилоятининг Великий Виселок аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11 та дронини йўқ қилди”, - дейилади хабарда.
Махсус ҳарбий операция бошидан буён 405 та Украина ҳарбий самолёти, 228 та вертолёт, 3641 та дрон, 415 та зенит-ракета тизими, 8510 та танк ва бошқалар йўқ қилинган.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.