Пойтахтда навбатдаги халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Таъкидланишича, биринчи форумда дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчилар - йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, биринчи форумда дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчилар - йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашган.
Навбатдаги форум қатнашчиларининг сони янада ошиши кутилмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, панел мунозаралари, давра суҳбатлари ва B2B музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирда иштирок этиш учун www.iift.uz сайтида 2023 йил 20 апрелгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.