Муборак ИЭМда қуёш фотоэлектр станцияси қуриляпти

Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 2 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қашқадарё вилояти Муборак иссиқлик электр марказида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
“Муборак иссиқлик электр марказида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1,2 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни кунларда қуёш панелларини ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 2 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент иссиқлик электр марказида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги лойиҳа ишга тушмоқда.