ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. "Поле чудес" ("Мўъжизалар майдончаси") дастури 33 йилдан бери суратга олинади. Кўрсатув бошловчиси Леонид Якубовичнинг сўзларига кўра, хеч нарса олдиндан ёзилмайди, лекин болалар танлайдиган қутичадан доим пул чиқади, дея хабар берди РИА Новости.
Кўрсатув бошловчиси Леонид Якубовичнинг сўзларига кўра, кўрсатувнинг ҳеч қандай сценарийси йўқ.
“Иштирокчиларни кўрсатув бошланишидан беш дақиқа олдин кўраман ва битта савол билан мурожаат этаман: улар нима ҳақида гапиришни хоҳлашмайди. Кимдир оила ёки иш мавзусини очишга тайёр эмас. Мен буни ёдда сақлаб қоламан ва биз кадрга кирамиз”, дейди Якубович.
Унинг айтишича, энг қийини бу одамларнинг кўнгилини олиш. Ҳеч нарса олдиндан ёзилмаган. Аммо, масалан, агар болалар қутичани танлашса, шундай қилинадики уларга пул чиқади. Чунки улар учун бу таассурот бўлади.
Қора қутидаги совринлар дастур учун ажратилган смета бўйича махсус комиссия томонидан жойлаштирилади. Машинанинг калитлари эса очиқ жойланади - уларни алмаштиришнинг иложи йўқ.
“Мен киядиган смокингга 18 йил бўлди. 8 март ва янги йил кечасида киядиган оқ костюмим ҳам бор”, дея қўшимча қилди бошловчи.
Кўрсатув учун чипталар сотилмайди. Улар бепул таклифнома сифатида берилади. Дастур учун 140 та икки томонлама чипта чоп этилади.
Қайд этилишича, жамоа саккиз кишидан иборат бўлиб, иккита хона ва суратга олиш майдонини эгаллайди.