ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида ШҲТга аъзо давлатларнинг ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича биринчи маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Тадбир Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йил 16 сентябрдаги қарорини амалга ошириш мақсадида ўтказилди.
Первые консультации по совершенствованию деятельности ШОС прошли в Астане
© пресс-служба МИД Казахстана
Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий координаторлари, тегишли вазирлик ва идоралари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Канат Тумиш маслаҳатлашувлар иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Қозоғистон президенти ташаббусига кўра ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар бошланганини таъкидлади.
Первые консультации по совершенствованию деятельности ШОС прошли в Астане
© пресс-служба МИД Казахстана
Қозоғистон томони меъёрий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш бўйича концептуал ва қўшма ҳаракатлар учун ўзига хос алгоритм, ШҲТнинг асосий органлари фаолиятини оптималлаштириш, кадрлар сиёсати, молиявий тизим, шунингдек, кузатувчилар ва шериклар билан мулоқотнинг кейинги ҳамкорлигини тақдим этди.
Маслаҳатлашувлар иштирокчилари келгусидаги иш тартибини белгиловчи чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар ва ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.