ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўтказилган турнирда бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталия шаҳрида ўтказилган “Каҳраман Багатир” турнирида иштирок этди.
Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида спортчилар жамоавий йўналишда бронза медалларини қўлга киритишди.
Ярим финалда Испанияга 5:6 ҳисобида имкониятни бой берган Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов ва Чен Яо Юй триоси бронза медали учун баҳсда Саудия Арабистони вакилларидан 6:0 ҳисобида устун келишди.
Сборная Узбекистана по стрельбе
© Национальный олимпийский комитет Республики Узбекистан
Терма жамоа энди 18-23 апрель куни ушбу шаҳарда ўтадиган Жаҳон кубогининг биринчи босқичигача ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.