ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ғарб дон савдогарларининг Россия бозоридан чиқиб кетиши Россия экспортини давлат назоратига ўтказиш туфайли мамлакатнинг геосиёсий таъсирини оширади. Бу ҳақда РИА Новости Bloomberg агентлигига таяниб хабар берди.
Журналистлар бир қанча хорижий компанияларнинг кетишини эслатиб, бундай жараён глобал миқёсда озиқ-овқат бозоридаги манзарани сезиларли даражада ўзгартириши мумкинлигини таъкидлашди.
“Cargill ва Viterrнинг кетиши Россия ғалла захираларини асосан маҳаллий ва давлат томонидан молиялаштириладиган компаниялар қўлида қолдиради, яъни Россия зарур даромаднинг катта қисмини назорат қилади”, дея қайд этилган мақолада.
Bloomberg агентлигига кўра, бундай вазият давлатларни халқаро трейдерлар ёрдамисиз дон етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боришга ундамоқда, бу эса озиқ-овқат бозорини геосиёсат нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим қилади.