Андижон вилоятида уч ўғил эгизак туғилди

Ҳозир она ва гўдакларнинг саломатлиги яхши. Биринчи гўдак нисбатан кам вазн билан туғилганлиги боис алоҳида парваришланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи Муслимахон Файзуллаева ва унинг турмуш ўртоғи Достонбек Файзуллаев бирйўла уч эгизак ўғилларнинг ота-онасига айланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Туғуруқ жараёни вилоят перинатал марказида маҳоратли шифокорлар назорати остида кесарча усулида, асоратсиз амалга оширилди. Натижада 1715, 2350 ва 2510 грамм билан жажжи чақалоқлар дунёга келди.
Эгизаклар
“Ҳозир она ва гўдакларнинг саломатлиги яхши. Биринчи гўдак нисбатан кам вазн билан туғилганлиги боис алоҳида парваришланмоқда. Иккинчи ва учинчи фарзандларнинг зарур витамин ҳамда она сути билан озиқланиши эса неонатолог шифокор ва ҳамширалар назоратида”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл уч эгизак қизалоқни дунёга келтирган эди.