Энди "Yandex.Go" фойдаланувчиларига фискал чеклар тақдим этилиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси "Yandex.Go" компанияси билан транзакцияларни фискаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Энди Yandex.Go хизматлари фойдаланувчиларига фискал чекларни автоматик тарзда тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раҳбарияти билан "Yandex.Go" компанияси бошқарув таркиби ўртасида учрашув ташкил этилди.
Yandex.Go
Унда йўловчи ташиш ва озиқ-овқат етказиб бериш бозорида шаффофликни ошириш ва тартибга солишни такомиллаштириш, хусусан онлайн хизматларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш масалалари кўриб чиқилди.
Yandex.Go
Учрашув якунида амалга оширилаётган транзакцияларни фискаллаштириш ва "Yandex.Go" хизматлари фойдаланувчиларига фискал чекларни автоматик тарзда тақдим этиш бўйича ҳамкорликда ишлаш режалари белгилаб олинди.