ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкентда 2 апрель куни югуриш мусобақаси ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Темурбеклар мактаби” ҳамда “Ёш чегарачи” академик лицейлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли соат 07:00 дан 10:00 га қадар айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракат чекланади.
Ҳаракат чекланадиган кўчалар:
Янгизамон кўчасининг Сайхун кўчасидан Эски Сарикўл кўчасигача бўлган қисми;
Эски Сарикўл кўчасининг Янгизамон кўчасидан Абу Сулаймон Банокати кўчасигача бўлган қисми;
Абу Сулаймон Банокати кўчасининг Эски Сарикўл кўчасидан Абдурауф Фитрат кўчасигача бўлган қисми;
Абдурауф Фитрат кўчасининг Абу Сулаймон Банокати кўчасидан Янгизамон кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчилардан шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилмоқда.