Орбан Ғарбнинг Россия борасидаги катта хатосини айтди

Венгрия бош вазири Ғарб Россиянинг мослашиш қобилиятига етарлича баҳо бермай, хато қилганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Россиянинг санкциялар шароитига мослашиш қобилиятига етарлича баҳо бермай, хатога йўл қўйишди. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
“Айниқса Россия каби улкан мамлакатнинг мослашиш қобилиятига етарлича баҳо бермаслик жуда катта хатодир”, - деди Орбан “Kossuth” радиоси эфирида.
Сиёсатчи 2015 йилда Венгрия Россияга катта ҳажмда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берганини эслатган. Аммо санкциялар жорий этилгандан кейин Россия бир неча йил ичида саноат сектори ва қишлоқ хўжалигини шундай қайта йўлга қўйганки, унинг бозорида экспорт маҳсулоти учун жой қолмаган.
Венгрия бош вазири Россия Ғарб киритган чеклов чоралари ва ташқи босимга қандай мослашаётганини кўраётганини таъкидлаган.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.