1. Ситораи Моҳи хоса
“Юлдузлар ва ой билан баробар сарой” Бухоро марказидан 4 км шимолда жойлашган. Тарихий манбаларга кўра, Бухородаги манғитлар сулоласининг 3 авлодига мансуб саналади.
Летняя резиденция бухарского эмира “Ситораи Мохи-хоса”.
Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхоннинг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи бўлган. Бинони икки рус муҳандиси лойиҳалаштирган, унинг безак ишлари билан эса ўша вақтнинг энг яхши уста ҳунармандлари шуғулланган.
Дворец эмира Ситораи Мохи-хоса в Бухаре.
© Министерство природных ресурсов
Ситораи Моҳи хоса майдони 6,7 гектар бўлиб, эски сарой, ғишт тўшалган 3 ҳовли ва кўпгина хоналардан иборат. Бу ердаги амир Музаффархон меҳмонхонаси кенг, баланд зали, икки томондаги болохонали айвонлари, европача эшик ва деразалари билан ажралиб туради. Уч қисмга бўлинган мураббаъ тарҳли хонани ташкил этувчи Абдулаҳадхон хонаси бир-бирига қарама-қарши жойлаштирилган ва бир хилда безатилган 2 зал ўртасидаги баланд супа орқали бирлаштирилган.
2. Чилпиқ қалъа (Шилпиқ қалъа)
Иншоот тархи ҳалқа шаклида бўлиб, Нукусдан жануб томон 43 км. масофада автомобиль йўлида, 35-40 метр баландликдаги конуссимон тепаликда жойлашган. Зардуштийларнинг диний жойи бўлган бу ер эрамизнинг II—IV ва IX—XI асрларига тегишли.
Остатки древней крепости “Чилпик кала” в Хорезмской области.
Дастлаб минора тепадан пастга тушган 20 метрли нарвон билан бошланган эди. Миноранинг асос қисмидан дарё томон йўлак тушган. Минора ва унинг атрофида лой тахтачалар ва тош оссуарилар топилган бўлиб, уларнинг айримлари Нукус ва Тошкентдаги музейларда сақланиб келинмоқда. II-IV асрларда зардуштлар даҳмаси сифатида қад ростлаган бўлса, IX-XI асрларда маҳаллий аҳоли ундан хабар минораси сифатида фойдаланган.
3. Хўжа Гургур ота массиви
Сурхондарё вилоятидаги Бойсунтов тизмасида жойлашган, 3720 метр баландликка эга массив ёввойи табиат ошёни ҳисобланади. Унга Бойсундан Олачопон, Қайроқ ва Диболо қишлоқлари орқали бориш мумкин, аммо бу йўл массивнинг қия нишабига элтади. У орқали чўққига кўтарилиш учун эса инсондан катта маҳорат ва куч-бардош талаб этади. Иккинчи йўл Дарбант дарасидан ўтиб, Мачай, Қизил Новур ва Кентала қишлоқларидан чиқади.
4. Палтов дарёси водийси
Палтов дарёси водийси Тошкентдан 100 километр нарида, Чотқол дарёси қирғоғида жойлашган. Унинг энг диққатга сазовор жиҳати палеолит даври одамлари манзилгоҳи — Обираҳмат тоғли археологик ёдгорлиги ҳамда 38 метр баландликдан тушадиган шаршарадир.
Река Палтов.
© Табиат ресурслари вазирлиги
Палтов сўзи “темир тоғ” маъносини англатади. Қадимги даврлардан водийда темир рудаси қазиб олинган.
Одатда туристик йўналиш 38 метрлик Палтов шаршарасидан бошланади. Ундан бироз юқорироқда қайинзор бор, у ерда эса Қизил китобга киритилган ҳайвонларни учратиш мумкин. Бу ерда палеолит даврида қадимий кишилар яшаган бўлиб, Оби Раҳмат сунъий ғорлари сифатида машҳурдир. У ердан бироз юқорироқда яна бир ажойиб жой бор – ғор.
Река Палтов.
© Табиат ресурслари вазирлиги
5. Варахша
Варахша Бухоро ғарбида жойлашган бўлиб, 100 гектар майдонни эгаллайди. Варахша саройи фрескаларини тадқиқ қилиш, шаҳар эрамизнинг V асридан XI асрига қадар бор бўлганини кўрсатди. Олимларнинг тахминича, Варахшадаги ҳаёт минтақада сувнинг етишмаслиги туфайли тўхтаб қолган.
Варахша милоддан аввалги II асрда бир-бирига туташган бир нечта истеҳкомли қишлоқлар тарзида қад кўтарган. Варахша харобаларининг шимолий ғарбида қадимий қўрғонлардан бирининг ташқи девори ҳамда ярим доира шаклдаги буржи (ички саҳни 4,5×5 м) кавлаб ўрганилган.
6. Омонқўтон ғори
Омонқўтон ғори Зарафшон тизмасининг шимолий қисмида, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Омонқўтон қишлоғидан 2 км Шарқ томондаги Булбулзорсойнинг баланд соҳилида жойлашган. 1947 йилда археолог Михаил Дяконов бу ердан синантроп инсоннинг сон суягини аниқлаган эди.
Первобытная пещера Омонкутон.
© Табиат ресурслари вазирлиги
Омонқўтон ғори Ўзбекистондаги қадимги манзилгоҳлар ичида ўзининг муносиб ўрнига эга ва барча тарих дарсликларида тилга олинади.
Первобытная пещера Омонкутон.
© Табиат ресурслари вазирлиги
7. Хонқа қўҳна шаҳри
Тошкент воҳасининг энг қадимги ва энг йирик қолдиқларидан ташкил топган шаҳар ҳисобланиб, эрамиздан аввалги IV охирларидан XII асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Унинг биринчи пойтахти Чача бўлиб, бу харобалар 70 км Тошкентдан Ғарбий-шарққача, чап соҳилдан кўҳна Оҳангарон ўзанигача чўзилиб кетган.
Крепость Хонка, Хорезмская область.
© Табиат ресурслари вазирлиги
Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан тахминан 8 км Шимолий-шарқда қадимий карвон йўли устида жойлашган. Қадимий Хитой ёзма манбаларида Битан (Битян), ўрта асрларда Харашкат номлари билан юритилган. Қанғ давлатининг пойтахти бўлган.
8. Оқ Остона бобо мақбараси
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Телпакчинор қишлоғидаги Оқ Остона бобо мақбараси Х аср охири, XI асрнинг бошларида бунёд этилган. Баъзи олимларнинг тахминига кўра, мақбара Муҳаммад пайғамбар с.а.в.нинг издошларидан бири, авлиё Абу Ҳурайра қабри устида барпо этилган.
Мавзолей Ок остона бобо.
© Табиат ресурслари вазирлиги
Макбара чорси хонали (ташқи ўлчами 9×8,7 м, ички ўлчами 5,65×5,80 м), тарзларига ғиштлар мавж шаклида терилган.
Шимолий шарқий қисмига равоқ орқали кирилади. Унинг 2 ёнига ишланган гулдастадан фақат жанубий қисмидагиси сакланган. Пойгумбази ғўласимон, юқориси қубба билан якунланган. Гумбаз ости бағаллари 8 қиррали, чуқур равоқлар ишланган.
Мавзолей Ок остона бобо.
© Табиат ресурслари вазирлиги
9. Зараутсой
Зараутсой расмлари Ҳисор тизмасининг жанубий ғарбидаги Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағридаги Зараутсой дарасидаги унгир ва камар тошларига ишланган ибтидоий санъатнинт нодир намуналари. Сурхондарё вилоятида, Термиздан 100 — 110 км шимолий ғарбда 1912 йилда И. Фёдоров томонидан топилган.
Расмлар чизма тарзида контур ва соя услубида қизил ангоб (охра) билан чизилган. Зараутсой расмларида одамларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзараси тасвирланган.
10. Қирқ қиз қалъаси
Қирқ қиз қалъа Хоразм ҳудудида 1938 йилда ўтказилган археологик қазилма ишлари вақтида, Беруний шаҳридан 30 км шимолроқда аниқланган. Олимларнинг фикрича, қалъа эрамизнинг I—VI асрларига тегишли. Қазилма ишлари давомида зардўштийлар қабрлари топилган. Афсоналардан бирига кўра, бу қалъада Гулойим исмли малика яшаган бўлиб, у ўзининг қирқ нафар сафдоши билан чегарани мустаҳкам сақлаб, рақиблари ҳужумларидан ҳимояланган. Бугунги кунгача истеҳком туйнуклари бўлган ташқи деворлар сақланиб қолган.
Крепость “Кирк киз” (сорок девушек).
© Табиат ресурслари вазирлиги
Ўзбекистонда янада кўркам, қадимий, ҳатто ҳали кашф қилинмаган манзиллар кўп. Инсон қадами аста-секин барча манзилларга етиб, уларни ўрганмоқда. Энг муҳими барча қадамжолар табиатнинг ажралмас бўлаги бўлиб қолаверади.
Крепость “Кирк киз” (сорок девушек).
© Табиат ресурслари вазирлиги
Табиат ресурслари вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.