Махсус ҳарбий операция: “Бахмут қалъаси” гарнизони таслим бўлмоқда

“Бахмут қалъаси” нацистлар режимининг мафкуравий чўққиси бўлса, унда Украина - Пентагон “лабораторияси” бўлиб, у ерда янги уруш технологиялари синовдан ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари Артёмовскни ҳалок бўлиб, чекиниб ёки таслим бўлган ҳолда тарк этмоқда. “Бахмут қалъаси” билан биргаликда нацистлар мафкураси ва Киев режими мифологияси парчаланмоқда. АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдами Украинанинг абадий йўқотишларини кўпайтиради, Россия махсус ҳарбий операцияси мақсадлари ва йўналишига эса таъсир қилмайди.

Кучли артиллерия тайёргарлигидан сўнг, 30 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари отрядлари Артёмовскда уч йўналишда ҳужум амалиётларини бошладилар ва бир нечта марказий кварталларни (Кузнечная, Независимость ва Свобода кўчалари) шунингдек, шаҳар борини ҳудудини назорат остига олишди. Маъмурий бинолар учун курашлар давом этмоқда.

Артёмовск деярли бутунлай вайрон қилинди, кўп қаватли турар-жой бинолари мутлақо бўм-бўш. “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси артиллерияси ва ҳужумчилари Украина бўлинмаларининг чекиниб, шаҳарни тарк этишига йўл қўймаяпти. Манёвр қилиш имкониятлари чекланган ҳудудларда УҚКнинг ҳарбий хизматчилари ёрдам ва ўқ-дорилар йўқлиги сабабли ўқ остида ҳалок бўлмоқда ёки таслим бўлмоқда. Россия ҳарбий кучлари шаҳарга олиб борадиган барча асфальт йўлларни тўсиб қўйган ёки ўққа тутмоқда, лойгарчилик эса ҳатто “яширин йўллар” билан ҳам ўқ-дорилар ва ёрдам олиб келишга имкон бермайди. “Бахмут қалъаси”артиллерияси мағлубиятга учраган ёки Часов Ярга қочган ва қарши ҳужумга қодир эмас.

УКҚ Бош штаби Россиянинг Артёмовскдаги “қисман муваффақиятини” тан олишга мажбур бўлди. Украиналик жангчилардан бири “Deutsche Welle” нашрига берган интервьюсида ўн минглаб ўлган ҳамкасблари ҳақида гапирди ва ҳатто йиғлаб ҳам юборди. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бу қайғули ҳолатга совуққонлик билан муносабат билдирди: “Йўқотишлар – урушнинг муқаррар оқибатидир. Йўқотишларсиз илож йўқ. Урушаётган томоннинг асосий вазифаларидан бири – душманнинг жисмоний кучини йўқ қилишдир”.

Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, УКҚнинг сўнгги олти ой ичида Артемовск вилоятидаги йўқотишлари 60 мингдан ортиқ кишини, RT маълумотларига кўра – ойига 35 минг кишини ташкил этди. Киев режими бундай катта қурбонликларга Бахмут/Артёмовск транспорт ҳудудининг аҳамияти ёки эълон қилинган Россия “юқори кучларининг чарчагани” учун эмас, балки Ғарбнинг қўллаб-қувватлашини йўқотиш ва оҳир-оқибат қўшин руҳиятини “тушуриб юбормаслик” учун бундай қурбонликларга йўл қўймоқда. “Бахмут қирғини”да омон қолган украиналик жангчилар руҳий ёрдамга муҳтож, қолаверса, Артёмовскни “оммавий қабр” деб аташмоқда. Энди нима бўлади?
Украина президенти Владимир Зеленский учун УКҚнинг Донбассдаги янги мағлубияти сиёсий ўлимга ўхшайди ва бундан кейин жисмоний ўлимга ҳам кўп қолмайди. Баъзи Ғарб ОАВлари “Артёмовск учун жанг Украина можаросининг натижасини белгилаши мумкин”, деб ҳисоблайди ва бу рамзий муболаға эмас.

Россия стратегияси

Кеча “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин тасдиқлади: “Бахмут учун жанг Украина армиясини ва у билан бирга “ўрнатилган” хорижий бўлинмаларни амалда йўқ қилди. УҚКни тизимли равишда демилитаризация қилиш давом этмоқда. Мобил захирадан “қарши ҳужум” учун жалб қилинган “янги отряд” МҲОнинг дастлабки 400 кунида йўқ қилинган Украина қўшинларидан мотивация ва тайёргарлик даражаси бўйича сезиларли даражада фарқ қилади ва яхши томонга эмас. УҚКнинг улкан йўқотишлари (юз минглаб малакали жангчилар ҳалок бўлди), НАТО давлатларининг Киевга кўрсатаётган ёрдам даражаси пасайиши (арсеналлар бўшаб қолган) Артёмовск шаҳрини яқинда ва муқаррар равишда озод қилинишдан кўра (апрель ёки май ойларида) объектив равишда муҳимроқдир.
“Бахмут қалъаси” нинг қулаши Часов Ярни озод қилиш ва УҚКнинг Славян-Краматорск мустаҳкамланган ҳудудини мағлуб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратади. Бу ерда ҳеч қандай иллюзия бўлмаслиги керак. Кеча Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Украина мисолида сиёсий ва дипломатик йўл билан махсус операция мақсадларига эришиш мумкин эмаслигини айтгани ҳам бежизга эмас. МҲО режалаштирилган тарзда давом этади (демилитаризация ва денацификация) ва фақат ҳарбий усуллар билан якунланади. УҚКнинг барча сафарбарлик захирасини жисмоний йўқ қилиш шарт эмас. Россия Қуролли Кучларининг стратегияси –Украина армиясини тўлиқ заифлаштириш ва махсус операциянинг сиёсий мақсадларига эришиш.

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин 29 март куни таъкидлаб ўтди: “Биз чегараларимизда очиқдан-очиқ Россияга қарши давлат мавжудлигига тоқат қилмаймиз”. Шунингдек,Украина ва Европада “кенг қамровли, адолатли ва барқарор тинчлик” параметрларини белгилаб берди.

Украинада тинчлик ўрнатиш учун асосий шартлар:

УҚКнинг жанговар ҳаракатларини ва Ғарб давлатлари томонидан қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш;
хорижлик ёлланма аскарларни Украина ҳудудидан чиқариб ташлаш;
Украинанинг нейтрал ва блок бўлмаган мақомини таъминлаш;
Украинанинг НАТО ва ЕИга аъзо бўлишдан бош тортиши;
Украинанинг ядросиз мақомини тасдиқлаш;
Киев ва халқаро ҳамжамият томонидан янги ҳудудий кўринишларни тан олиниши.
Эҳтимол, Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш шартлари кимгадир ҳаддан ташқари қаттиққўл туюлиши мумкин. Лекин эртами-кечми, булар амалга ошади. АҚШ ва НАТОдан фарқли ўлароқ, Россия ўзини кўрсатиш ва учинчи дунё давлатларининг табиий ресурсларини талон-тарож қилиш учун “чанг кўтармайди”, балки ўз чегараларида стратегик ҳарбий таҳдидларни бартараф қилади, кўп қутбли дунёни мустаҳкамлайди, тенг ва бўлинмас хавфсизлик тизимини яратади. Албатта, Вашингтон ва унинг йўлдошларига бу хуш келмайди. Ҳатто британиялик оддий одамларга ҳам АҚШ нега украиналик қўғирчоқларнинг можародан чиқиб кетишига йўл қўймаслиги аниқ.

Агар “Бахмут қалъаси” нацистлар режимининг мафкуравий чўққиси бўлса, унда бутун Украина Пентагоннинг “лабораторияси” бўлиб, унда янги уруш технологиялари ўрганилмоқда.

Космик алоқа ва маълумотлар узатиш, сунъий интеллект, узоқ масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва “ҳаво-ҳаво” ракеталари, бешинчи авлод қирувчи самолётлари, шунингдек, юқори аниқликдаги қанотли ва гипертовушли ракеталардан, учувчисиз ҳаракатланувчи аппаратлар ва денгиз дронларидан оммавий фойдаланиш. Бу ерда Америка ҳарбий-саноат комплекси учун катта истиқболлар ва АҚШнинг мавжудлиги учун катта хавфлар мавжуд.
Украина ва Европани ҳарбий ҳаражатлар зинапоясига олиб чиқаётган, уларни кўпроқ танк ва самолётлар сотиб олишга, артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга мажбурлаётган Россия эмас. Бироқ, Москва АҚШ ва НАТОни тинчликка мажбурлаш учун кучли ва юқори технологияли воситаларга эга – минглаб замонавий танклар, самолётлар, гипертовушли ракеталар ва ядро каллаклари.
Қизиғи шундаки, кеча афғон толиблари томонидан таҳқирланган Ғарб жамоаси бугун Россияни “стратегик мағлубият” билан таҳдид қилмоқда ва тактик ёки стратегик ядровий жавоб қайтарилишига – Москва огоҳлантиришларининг оғир ҳақиқатига ишонмайди.
Эҳтимол, махсус операция фонида Вашингтон “учинчи белгини”ни яхшироқ тушуниб етади – 29 март куни Стратегик ракета қўшинлари Новосибирск ракета дивизиясининг “Ярс” стратегик мобил комплексларини жойлаштириш бўйича Россиянинг бир қанча ҳудудларида кенг кўламли машғулотлар бошланди. Халқ айтадики: “Ярс ўзини аён қилмагунича, Байден тавба қилмайди”.