Лукашенко Россия қандай ҳолатда “энг даҳшатли қуролини” қўллаши мумкинлигини айтди

Беларусь президенти Россияни “энг даҳшатли қуролни” қўллашга мажбур қилувчи ҳолат нима эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ядровий давлатни енгиб бўлмайди, ва агар Россия унга парчаланиш таҳдид солаётганини англаса, у “энг даҳшатли қуролини” қўллайди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
“Ядровий давлатни енгишнинг иложи йўқ, агар Россия раҳбарияти вазият Россия парчаланиши билан таҳдид қилаётганини тушунса, энг даҳшатли қурол қўлланилади. Бунга йўл қўймаслик керак”, - деди у Беларусь халқи ва парламентига йўллаётган мурожаатномаси чоғида.
“Бунинг устига украиналикларнинг ҳисоблашича, улар ғалаба қозонади. Бу ақлсизлик, ядровий давлатни енгишнинг иложи йўқ”, - деди Лукашенко.
Аввалроқ Александр Лукашенко Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва сулҳ эълон қилишга чақиргани хабар қилинган эди.