U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон ўз рақибларини билиб олди

U-17 Осиё кубоги финал босқичи ўйинлари 15 июнидан 2 июлигача Таиландда бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг финал ўйинларига қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.
Унга кўра, 17 ёшгача бўлган ўзбекистонлик футболчилар “D” гуруҳида Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон жамоалари билан ўзаро куч синашишади.
1-тур: Япония – Ўзбекистон
2-тур: Ўзбекистон – Ҳиндистон
3-тур: Вьетнам – Ўзбекистон
U-17 Осиё кубоги финал босқичи ўйинлари 2023 йилнинг 15 июнидан 2 июлигача Бангкок ва Чонбурида бўлиб ўтади. У қўшимча равишда ФИФА U-17 жаҳон чемпионатига саралаш ҳам ҳисобланади.