Ўзбекистон терма жамоаси шифокори самолётда 90 ёшли йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди

Ўзини ёмон ҳис қилган 90 ёшли йўловчига терма жамоа шифокори Алишер Орипов ёрдам берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Алишер Орипов самолётда 90 ёшли йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди.
Маълум қилинишича, миллий терма жамоа Саудия Арабистонидаги йиғиндан қайтаётганида самолёт учувчиси йўловчилардан бирига тиббий ёрдам зарурлигини айтган.
Ўзини ёмон ҳис қилган 90 ёшли йўловчига терма жамоа шифокори Алишер Орипов ёрдамга келган.