Нафис безакли сарой: Амалий санъат музейи сирлари - видео

Ўзининг нафис безаклари ва услублар уйғунлиги билан бугун ҳам одамни лол қолдирувчи Амалий санъат музейи биноси қандай пайдо бўлган эди?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Тошкентдаги Амалий санъат музейи биноси нафис дид ва уйғунлик рамзи, десак хато бўлмайди. Унинг бетакрор ташқи ва ички кўриниши, ундаги шарқона нақшларнинг ғарб ва рус архитектураси билан уйғунлашуви ҳалигача инсонни ҳайратда қолдиради. Тошкентнинг энг гўзал музейлардан бирининг тарихи Sputnik видеолавҳасида.
Ушбу бинони рус дипломати Половцев 1896 йилда сотиб олади ва қайта қуради. Бунинг учун Тошкент, Хоразм, Риштон, Хўжанд ва Бухородан келган 60 дан ортиқ энг яхши усталар таклиф этилади. Бинонинг кириш қисмини безаш ишлари 8 йил давом этган. Хона деворлари эса 200 дан ортиқ ноёб нақшлар билан безатилган.
Бугун бу ерда 7 мингдан ортиқ Ўзбекистон амалий санъатининг энг етук намуналари сақланмоқда.