Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди

Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.
Шунингдек, давлат раҳбарининг ёшлар билан мулоқот қилиши, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечириши ҳамда маданий тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.