Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди – фото

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
“Давлатларимиз раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин ва дўстона алоқалар барча соҳаларда стратегик шерикликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда”, - деб ёзади Саидов.
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
“Кўп асрлик муштарак тарихий меросга таянган ҳолда бугун мамлакатларимиз Марказий Осиёда изчил тараққиёт, тинчлик ва барқарорликни илгари сурмоқдалар”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, доимий мулоқот ва алмашинувлар ҳар томонлама ривожлантириб борилмоқда.