ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. “Рамштайн” деб аталувчи коалиция таркибига кирувчи 50 тага яқин давлат қуролли можарода Украина томонида қатнашмоқда, дейди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.
“НАТО давлатлари ҳудудида украиналик ҳарбий хизматчилар фаол тайёргарликдан ўтказилмоқда. “Рамштайн” деб аталувчи коалиция таркибига кирувчи 50 тага яқин давлат Киев режими томонида қуролли можарода иштирок этмоқда”, - деди у Ҳиндистондаги ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишида.
Патрушевнинг сўзларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар учун “мамлакатларнинг урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш, умуминсоний қадриятларни сақлаш, суверен давлатларнинг ички ишларига аралашишнинг олдини олиш, санкцияларга қарши курашиш бўйича иш олиб бориш ўта муҳим”.
"ШҲТга аъзо давлатлар бу каби бузғунчи ҳаракатларнинг ўзига хос кўринишлари билан орқаворотдан таниш. Америкаликлар ва уларнинг сателлитларининг дунё гегемонлигига интилишининг энг ёрқин мисолларидан бири бу улар Украинада қўзғатган инқироздир”, - дея қўшимча қилди у.
Украина мудофааси бўйича (“Рамштайн” формати) алоқа гуруҳи таркибига 50 тадан ортиқ аъзо – НАТОнинг барча давлатлари, Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари, шунингдек, Африка ва Осиёдаги Ғарб давлатларининг иттифоқчилари киради. Гуруҳнинг норасмий номи унинг аъзолари йиғилиш жойи – Германиядаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг “Рамштайн” авиабазаси билан боғлиқ.