АҚШ “доллар қулаши” оқибатларидан огоҳлантирилди

Закария ҳозирги молиявий инқироз шароитида доллар аввалгидек кучайиш ўрнига заифлашаётганини таъкидлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Доллар жаҳон бозорида ҳукмронлик қилишдан тўхтаса, Америка Қўшма Штатлари мисли кўрилмаган даражада иқтисодий инқирозга юз тутади, дейди CNN телеканали шарҳловчиси Фарид Закария.
“Украина инқирози ва Вашингтоннинг Пекинга тобора қарама-қарши ёндашуви Россия ва Хитой доллардан узоқлашиб, диверсификация қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни тезлаштирган мукаммал бўронни яратди”, - дейди эксперт.
Закария ҳозирги молиявий инқироз шароитида доллар аввалгидек кучайиш ўрнига заифлашаётганини таъкидлаган.

“Агар АҚШ валютаси ҳақиқатан ҳам мавқеини йўқотаётган бўлса, АҚШ фуқаролари хавотирга тушишни бошлаши керак, чунки Вашингтон дунёга америкача қарашли, ёмон геосиёсий одатлардан воз кечмоқчи эмас”, - дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй дефицитнинг ўсиши ҳақида қайғурмай, ортиқча харажат қилишга ўрганиб қолган: мамлакатнинг давлат қарзи сўнгги 20 йил ичида қарийб беш бараварга ўсган, Федерал захира тизими эса бир неча бор Америка иқтисодиётини носоғлом манипуляциялар орқали сақлаб қолган.
Хулоса қилинишича, буларнинг барчасига фақат долларнинг ўзига хос мақоми туфайли рухсат берилган эди, лекин агар у ўзгарса, АҚШ мисли кўрилмаган жазога дуч келади.