UzFood-2023: Тошкентдаги кўргазмада Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда — видео

UzFood-2023 кўргазмасида иштирокчилар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан бир ярим бараварга ошиб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентда “Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood-2023” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда Россия ва Хитой компаниялари етакчилик қилмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган кўргазмада 26 мамлакатдан 280 дан ортиқ компания иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь Республикаси, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Малайзия.
Улар орасида Хитойдан 67 та компания, Россиядан эса 47 та компания ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Россиянинг Омск, Калининград, Пенза вилоятлари, Олтой ўлкаси, Бошқирдистон каби вилоятлари кенг турдаги пишлоқ тайёрлаш, тозалаш, қадоқлаш, нон ёпиш каби ускуналарни таклиф этмоқдалар. Шунингдек, турли хил тайёр маҳсулотлар - қандолат ва гўшт маҳсулотлари, дон, макарон, ун, табиий асал ва бошқалар.

Иштирокчилар сони бўйича UzFood-2023 кўргазмасида иштирок этаётганлар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан бир ярим бараварга ошиб кетди.

Унга кўра:
Экспозиция майдони 60% дан ортиқ кўпайтирилди;
Доимий иштирокчилар кўргазма иштирокчилари умумий сонининг 60% ни ташкил қилмоқда;
Биринчи марта иштирок этаётганлар 40% тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кўргазма ўз ишини 30 мартга қадар давом этади.