Энди ССБ бошлиқлари мурожаатларни шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилади

Бу телефон рақамлари орқали фуқаролар ўз ҳудудида тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат йўллаши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Фуқаро мурожаатлари энди ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ҳудудий соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ўз шахсий рақамларини жамоатчиликка очиқлади:
Мурад Қурбанов
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири: +998994141003
Анвар Алимов
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи: +998888090859
Азизбек Мирзажонов
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998944431211
Асқар Баҳронов
Буxоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998914060013
Озода Маҳмудова
Жиззаx вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998941651122
Бобур Тешаев
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998991867072
Нурали Сафоев
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари: +998935571103
Абдулҳоди Иминов
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998913594716
Давронбек Жуманиёзов
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998915356665 (телеграм), +998662349948
Комил Абдивоҳитов
Сурxондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998955011103
Хуршид Ҳакимов
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998959809797
Тўрақул Арзиқулов
Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998487400
Абдуқаюм Тўхтақулов
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998937316611
Иноят Ҳажиев
Xоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998952632.
“Ҳурматли фуқаролар! Ушбу телефон рақамлари орқали ўз ҳудудингизда тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин. Масъуллар ушбу рақамларнинг доимий ишлаб туриши учун шахсан жавобгардир”, - дейилган вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик ва ҳудудлар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи 1103 қисқа рақамли Сall-марказлар орқали ҳам йўллашлари мумкинлиги эслатилган.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг +998914031773 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги муаммолар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиниши бошланган эди.