Саудия Арабистонида ҳалокатга учраган автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар бўлмаган

Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисида хабар тарқалди, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Маълум бўлишича, 27 март куни яманлик йўловчилар бўлган автобус Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли енгил автомобил билан тўқнашиб ёниб кетган. Ушбу ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган.
Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган.