Россиядаги энг кекса мушук вафот этди

Дашун исмли сиам мушуги 2021 йил сентябрь ойида Россия рекордлар китобига киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россиядаги энг кекса мушук 28 март куни Тюменда вафот этди, у январь ойида 26 ёшга тўлганди. Бу ҳақда мушукнинг эгаси Эльвира Чаниева РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Дашун исмли сиам мушуги 2021 йил сентябрь ойида Россия рекордлар китобига киритилган.
“Дашун бугун тунда вафот этди. Охирги пайтларда у нимжон бўлиб қолганди, лекин ҳали юраётганди. Асосан, у дераза ёнида ўтиришни, тоза ҳаводан нафас олишни хоҳларди. У ветеринарлар назорати остида эди, унга сийдик тош касаллигига қарши укол қилишди, охирги ҳафтада эса у жуда озиб кетди”, - дейди Эльвира Чаниева.
Чаниеванинг сўзларига кўра, Тюменда ҳайвонлар учун расмий қабристон йўқ, шунинг учун у мушугини одамлар кўмилмай қўйган эски қишлоқ қабристонига дафн қилади.
Мушукдан хотира сифатида нафақат унинг фотосуратлари, балки Федька, Петька ва Сироп мушуклари ҳам қолган.