Ўзбекистонлик Қирғизистондан 13 та олмахонни олиб чиқиб кетмоқчи бўлди — видео

“Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида 43 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик Қирғизистондан 13 та олмахонни олиб чиқиб кетмоқчи бўлди, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Кеча “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида 43 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинган. У қафасларни шахсий буюмлари билан беркитиб, Ўш вилоятидан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган.
Эркакда кемирувчилар учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.
Унинг айтишича, ундан ҳайвонларни олиб ўтишни сўрашган, бироқ улар нима учун буюртмачиларга кераклиги номаълум. Чегарачилар контрабандачи ва олмахонларни ваколатли органларга топширишган.