Нодирбек Абдусатторов Тошкентда халқаро шахмат турнирида иштирок этмоқда

Рустам Қосимжонов номидаги халқаро шахмат турнирида дунёнинг бир неча давлатларидан 20 нафар кучли шахматчилар иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентда Рустам Қосимжонов номидаги халқаро шахмат турнир бошланди.
Унда Германия, Нидерландия, Эрон, Озарбайжон ва Хитойдан 20 нафар кучли шахматчилар иштирок этмоқда. Жумладан ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абудусатторов ҳам.
Иштирокчилар "Челленджер" ва "Мастерс" гуруҳларида беллашади. Мусобақа мукофот фонди $70 минг. Ғолиблар 30 март куни эълон қилинади.