Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон президенти Иброҳим Раисий, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Қувайт амири Тамим бин Ҳамад Ол Таний, Кувайт амирининг ўринбосари Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Таний, Иордания подшоҳи Абдулла II, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ўз табрикларини йўллаган.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келди. Бу ҳақида ЎМИ Уламолар кенгаши астрономик маълумотларга таянган ҳолда 21 март куни эълон қилган эди. Ўзбекистон шаҳарлари учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари акс этган 2023 йил Рамазон тақвими билан қуйида танишинг.