Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Андижон халқаро аэропортида 1 апрелдан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади, дея хабар берди Uzbekistan airports.
Қайд этилишича, 1 апрелдан бошлаб Андижон халқаро аэропорти аэродром мажмуасини реконструкция қилиш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Реконструкция учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва самолётлар тўхташ жойларидаги сунъий қопламларни модернизация қилишни назарда тутади.
Шунингдек, ёритиш ускуналари, метеорологик ва радионавигация қўниш янги тизимларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.