ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Сув полоси бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қитъа биринчилиги Сингапурда 22-27 март кунлари бўлиб ўтган.
Осиё чемпионатида 1-ўринни Қозоғистон аёллар терма жамоаси эгаллади, 2-ўрин Таиланд аёллар терма жамоасига насиб этган.