ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказган қўшма матбуот анжуманидан сўнг саҳнадан чиқиш йўлини топа олмай қолди. Тадбирни CTV News телеканали эфирга узатди.
Воқеа ўтган жума куни содир бўлган. Журналистларнинг саволларига жавоб берган Америка етакчиси саросимага тушиб, саҳнадан чиқиш йўлини топа олмай қолган. Унга дарҳол Канада бош вазири ёрдамга келган.
Байден аввал ҳам худди шундай вазиятга тушган. Ўтган йил сентябрь ойида Бостонда у Кеннеди номли кутубхонада нутқ сўзлаганидан кейин адашиб қолган ва ёрдам сўраган.