“Uzbekistan Airways”нинг 27 мартдаги Франкфуртга парвози бекор қилинди

Бунга Германия авиация соҳаси ходимлари 27 март куни иш ташлаш ўтказиши ва шу муносабат билан Франкфурт халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилиши сабаб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways”нинг эртага, 27 мартдаги Франкфуртга рейси бекор қилинди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Бунга Германия авиация соҳаси ходимлари 27 март куни иш ташлаш ўтказиши ва шу муносабат билан Франкфурт халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилиши сабаб бўлди.
“Шу муносабат билан, Тошкент-Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича HY231/232 рейслари фақат 27 март куни бекор қилинади ва йўловчилар 29 март куни навбатдаги HY231/232 рейслари билан ўз манзилларига етказилади”, - дейилади хабарда.
Йўловчилардан юзага келган вазиятни тўғри тушунишлари сўралган.