Тожикистон ва Афғонистонда кузатилган зилзилалар кучли зилзила турига кирмайди

Нидерланд сейсмологи Франк Ҳугербитс 25-26 март кунлари Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва Ҳиндистон шимоли Ҳимолай тоғ тизмаларида 4-5 магнитудали зилзила бўлишини прогноз қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. 30 март кунига қадар дунёда 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила кузатилиши хавфи мавжуд эмас.
Нидерланд сейсмологи Франк Ҳугербитс ўз жамоаси билан 25-26 март кунлари Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва Ҳиндистон шимоли Ҳимолай тоғ тизмаларида 4-5 магнитудали зилзила бўлишини прогноз қилган.
Мазкур магнитудали зилзилалар асосан доимий сейсмик фаол тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин ва улар кучли зилзила турига кирмайди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Афғонистон ва Тожикистонда 4 ва ундан бироз юқори магнитудали кучсиз зилзилалар кузатилди.