ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Иккинчи совуқ уруш биринчисидан ҳам хавфлироқ бўлади, деди АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер.
“Ҳа”, - деди Киссинжер Испаниянинг “Mundo” газетасига берган интервьюсида иккинчи совуқ уруш биринчисидан хавфлироқ бўладими деган саволга.
Собиқ давлат котиби Хитой ва АҚШ ўртасида янги совуқ уруш бошланиши мумкинлигини таъкидлади. Киссинжернинг фикрича, ҳар икки давлат ҳам ўхшаш иқтисодий ресурсларга эга, биринчи совуқ уруш даврида эса бундай бўлмаган. Унинг фикрича, Пекин ва Вашингтон ҳозир бир-бирига қарама-қарши.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Киссинжер билан учрашувда Хитой ва АҚШ ўртасида “янги совуқ уруш” бошланиши бутун дунё учун фалокат бўлишини айтган эди.