ОАВ: ЕИ Марказий Осиё мамлакатларига қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда

Европа пойтахтлари Москвага жазо чораларини четлаб ўтишга ёрдам бераётган давлатларга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш режаларини муҳокама қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новсти “Telegraph” нашрига таяниб хабар берди.
“Европа пойтахтлари Москвага жазо чораларини четлаб ўтишга ёрдам бераётган давлатларга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш режаларини муҳокама қилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи вакиллари Марказий Осиё мамлакатларига икки томонлама фойдаланиш технологиялари бўлган маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми ошганини қайд этган.
Гап кир ювиш машиналари ва фойдаланилган автомобиллар ҳақида кетмоқда. Мақолада таъкидланганидек, Брюссель бу технологиялар Россияга кириб боришидан ҳавотирда.
Нашрнинг ёзишича, агар ЕИ реэкспорт далилларини топса, у ҳар қандай давлат, корхона ёки жисмоний шахсларнинг ягона бозорига киришини чеклаши мумкин.
Бироқ Брюссель ҳам Марказий Осиё давлатлари билан музокаралар олиб бориш, уларни санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бериш оқибатларидан огоҳлантириш ниятида.