Роналду янги жаҳон рекордини ўрнатди

Роналду миллий терма жамоалар сафида майдонга тушиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоаларда ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорди билан фахрланишини маълум қилди.
Пайшанба куни Португалия терма жамоаси Европа чемпионати саралашида Лихтенштейнни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Икки марта гол урган Роналду миллий терма жамоалар сафида майдонга тушиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди (197). Аввалги рекорд қувайтлик Бадер ал-Мутавага тегишли эди.
Шунингдек, 38 ёшли ҳужумчи ҳисобида миллий терма жамоа сафида 120 та гол мавжуд ва у бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.
“Терма жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эканлигимдан фахрланаман”, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ Роналду рекордлар унинг фаолиятини давом эттириши учун энг яхши мотивация эканлигини тан олганди.