Ўзбекистонда илк аукцион уйи очилди — у ерда қандай асарлар савдога қўйилади?

Биринчи аукционда республикада яшаб ижод қилган машҳур рассомлар билан бир қаторда, танилмаган рассомларнинг асарлари ҳам савдога қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонда илк аукцион уйи очилди. Унинг биринчи савдосини ўтказиш апрель ойининг ўрталарига режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.
Ўзбекистонда биринчи аукцион уйи ва баҳолаш компанияси иш бошлади. Унинг асосий фаолияти мамлакатдаги тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги ижодкорларнинг рейтингини оширишга қаратилган. Ташкилот ижодкорларнинг асарларини сотиш ва баҳолаш имкониятини яратиб беради.
Биринчи аукционда республикада яшаб ижод қилган машҳур рассомлар билан бир қаторда, танилмаган рассомларнинг асарлари ҳам савдога қўйилади.
Санъат асарларини баҳоловчи ягона ташкилот расмлар кўргазмаси, баҳолаш комиссияси, технологик тажрибалар лабораторияси, санъат объектларини экспертизадан ўтказиш ва ким ошди савдоси жараёнларини ўз ичига олади.